USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди

Дата публикации: 09 02 2018

Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.


Анҳор бўйида бунёд этилаётган бу боғдаги барча иншоотлар маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни ифода этади. Боғда “Наврўз” байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналаримиз акс этган этнографик шаҳарча қурилади. 

Наврўзда маданиятимиз ва қадриятларимизнинг барча жиҳатлари намоён бўлади. Бу боғ ана шу бой миллий меросимизни тараннум этадиган жой бўлиши керак, деди Президентимиз. Бу ерга сайёҳлар ҳам иштиёқ билан келиши, ўзини худди ўзбек маҳалласида юргандек ҳис қилиши зарур. Ҳар бир бино, ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўсиб келаётган ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўзлигини англашга ҳисса қўшиши лозим. 

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириш, Наврўз байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди. 

Количество просмотров

115

Янгиликлар лентаси