USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Президент Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини танқид қилди

Дата публикации: 01 12 2017

Жорий йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Жорий йил май ойида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибий тузилмаси тубдан ўзгартирилди ва янги вазифалар қўйилди. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари қўшимча штат бирликлари билан кенгайтирилди. Жумладан, 11 ҳудудда “Ўзшаҳарсозлик” ва Самарқанд шаҳрида “Тошкентбошплан” лойиҳа институти филиаллари, шунингдек, 13 ҳудудда 26 етакчи лойиҳа ташкилоти очилди. Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ҳамда 14 қурилиш касб-ҳунар коллежи қўмита тасарруфига ўтказилди.

Амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимининг фаолияти танқид қилинди ва ислоҳотларни амалга ошириш суст олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Соҳага доир норматив ҳужжатлар, жумладан, шаҳарсозлик қоидалари ва қурилиш меъёрларининг аксарият қисми эскирган, собиқ тузум давридан қолиб кетган, деди давлатимиз раҳбари. Ушбу меъёрларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича кўплаб топшириқ берилган бўлса-да, бу йўналишда натижага эришилмаган.

Шунингдек, ҳар томонлама салоҳиятга эга бўлган профессионал қурилиш-пудрат ташкилотлари шаклланмагани, улардаги мавжуд моддий-техник база, молиявий манбалар тобора ортиб бораётган қурилиш ишлари ҳажмини тўлиқ қоплашга қодир эмаслиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда шаҳарлардаги кўп қаватли арзон уйлар ва қишлоқ жойлардаги намунали уйларни сифатли қуриш ва муддатида топшириш, одамларнинг бу уйларга кўчиб киришини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш вазифаси юклатилди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, “Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари раҳбарлари Қ.Ҳошимбеков ва З.Нарзуллаев вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда ушбу уйларнинг кўрсатилган муддатда топширилиши учун шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Количество просмотров

233

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89