USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Муҳокамада – мактабгача таълим тизими

Дата публикации: 20 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.


Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев кейинги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайгани, 2,45 миллион боладан 818 минг нафаригина боғчаларга қамраб олинганини таъкидлади.

Боғчаларда болани ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, физио-психологик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари жорий этилмаган. Қисқа қилиб айтганда, боғчалар таълим муассасаси вазифасини бажариш ўрнига ота-она ишда бўлган вақтда болага қараб турадиган муассасага айланиб қолган.

Айрим мутасаддиларининг сусткашлиги туфайли соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган ишлар вақтида бажарилмаяпти. Жумладан, ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан нодавлат болалар боғчасини очиш борасидаги кўрсаткичлар режадан орқада қолган. Жойлардаги боғчаларда қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган.

Мажлисда болалар хавфсизлигини таъминлаш учун боғчалар ҳудудини ўраш, боғчаларда малакали тиббий хизматни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шундай камчиликларни инобатга олиб давлатимиз раҳбари қатор таклифларни илгари сурди.

Количество просмотров

335

Янгиликлар лентаси