USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Миллий мақом санъати ривожланади

Дата публикации: 28 01 2018

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори халқимиз маданиятини асраш ва ривожлантиришга муҳим замин бўлади. Қарорга мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати фестивали ўтказиш режалаштирилган.


Президентимиз Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида мазкур анжуман учун саҳна ва майдон, Мақом маркази ва музейини барпо этиш лойиҳалари билан танишди.  

Шавкат Мирзиёев мақом фестивалини сайил тарзида, маданият байрами сифатида ўтказиш зарурлигини таъкидлади. 

 

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мақом санъати усталари билан учрашди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш  борасида суҳбатлашди.

 

Количество просмотров

289

Янгиликлар лентаси