USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Мамлакатимиз тарихида биринчи марта Президент мурожаатнома тақдим этмоқда

Дата публикации: 22 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга мурожаатнома тақдим этмоқда.


Бу нуфузли анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари кенг таркибда иштирок этмоқда.

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

244

Янгиликлар лентаси