USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Қозоғистон билан чегара худудлар тартибга солинади

Дата публикации: 11 12 2017

Жорий йилнинг сентябрида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат чегараларига туташ ҳудудларни тартибга солиш ва ўтказиш пунктларини реконструкция ва модернизациясига оид “йўл харитаси" имзоланган эди.


Ушбу ҳужжатда белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Яллама” чегара ўтказиш пунктида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг божхона, чегара ва бошқа масъул ташкилот мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳларининг ушбу давлатлар чегара-божхона постлари инфраструктурасини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу “йўл харитаси"нинг ҳаётга татбиқ этилиши Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарада жойлашган ўтказиш пунктларида жисмоний шахсларнинг пиёда ёки шахсий автомобилларидаги ҳаракати енгиллаштиради. Шунингдек, икки қўшни давлат ҳудудларидан ўтувчи юк ташувчи, жумладан, транзит ҳаракатланаётган транспортлар учун ҳам тез ва қулай ҳаракатланишида янада кенг имкониятлар яратади

Тасдиқланган “йўл харитаси”га асосан, икки давлат чегараларида жойлашган "халқаро" мақомидаги ҳамда иш ҳажми кенг бўлган ўтказиш пунктларида 2018-2019 йиллар давомида реконструкция ишлари, катта ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган жиҳозларни ўрнатиш назарда тутилган.

Ташриф давомида икки давлатнинг ишчи гуруҳлари аъзолари «Яллама», «Ғишт-кўприк», «Зангиота» ва «Тошкент» каби ўтказиш пунктларида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан, хусусан, мазкур постларнинг инфраструктураси, махсус ускуналар ва ёрдамчи техник воситалар билан жиҳозлангани ҳамда божхона ва чегара назоратидан ўтказиш тартиботлари билан яқиндан танишиб, уларни баҳоладилар.

Ташриф якунларига кўра, икки томон ишчи гуруҳлари тасдикланган режа асосида иш олиб борилиши хакида тўхталар экан, ушбу йўналишда самарали ҳамкорлик амалга оширилишида зарур бўлган дастлабки ҳаракатлар аниқлаштириб олинди.

Количество просмотров

289

Янгиликлар лентаси