USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда сессияси якунланди

Дата публикации: 15 12 2017

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда сессияси бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси иштирок этди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган мазкур сессияда кун тартибига киритилган долзарб масалалар ҳамда якуний ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама этилди, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Саммит якунида Истанбул саммитида декларация қабул қилинди. Декларацияда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Фаластин давлатини Шарқий Қуддусни унинг пойтахти деб тан олиниши тўғрисида баёнот бердилар.

Анадолуга асосланиб «The first news» ахборот агентлигининг хабар беришича,  ИҲТ дунё жамоатчилигини Шарқий Қуддусни Фаластиннинг босиб олинган пойтахти деб тан олишга чақирган. “ИҲТ давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳри бўйича қабул қилган қарорини қатъий равишда қоралашади ва рад қилишади”, дейилган Декларация матнида.

Шунингдек, унда таъкидланишича, агар БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Қуддус атрофидаги можаролар бўйича чоралар кўрмаса, ИҲТга аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқларнинг қўпол бузилгани тўғрисидаги бу масалани БМТнинг Бош ассамблеясига киритишга тайёрдирлар.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига дунёнинг тўрт қитъасидан 57 давлат аъзо бўлиб, у катталиги бўйича БМТдан кейинги ўринда туради.

Количество просмотров

311

Янгиликлар лентаси