USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Грузия парламенти делегацияси Ўзбекистонда

Дата публикации: 20 01 2018

Бугун Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. 


Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари ўз ташрифини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан бошлади. 

Музокараларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва транспорт-логистика, транзит йўлакларини шакллантириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. 

Делегация вакилларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллик билан олиб борилаётгани йирик инфратузилма объектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестицияларини мақсадли йўналтириш имконини бераётгани таъкидланди. Инвестиция дастурларини иқтисодий, молиявий ва технологик асосланган ҳолда ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

И.Кобахидзе Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очилганини алоҳида қайд этди. Грузиянинг ривожланаётган иқтисодиёти, хусусан, туризм, фармацевтика, озиқ-овқат саноатидаги ижобий тенденциялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон беришини таъкидлади, деб хабар беради ЎзА.. 

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Грузия ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берадиган бизнес-форум ва ишбилармон доиралар маслаҳатлашувларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Количество просмотров

303

Янгиликлар лентаси