USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Фавқулодда вазиятлар вазири Москва шаҳрига ташриф буюрди

Дата публикации: 24 12 2017

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.


Ташриф доирасида Рустам Жўраев Россия Федерацияси ФВВ Миллий Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, келгусида доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Миллий бошқарув маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказлари ўртасида видеоконференция йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.

Количество просмотров

218

Янгиликлар лентаси