USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди

Дата публикации: 13 12 2017

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтди.



Унда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раҳбарларининг соҳа фолиятини такомиллаштиришда кўрилаётган чора-тадбирлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокамада ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлашда Қўмита раҳбариятида ташаббус етишмаётгалиги қаттиқ танқидга олинди. Ушбу соҳада ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар борлиги қайд этиб ўтилди.

Жумладан, жорий йилда агротехник тадбирлар бажарилиши ва шартномада кўзда тутилган экинларни тўлиқ экиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмагани оқибатида 833 та фермер 13 минг гектарга пахта-ғалла экинларини экиш учун шартнома тузиб, умуман экмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаевга ердан самарали фойдаланиш, фермерлар томонидан тузилган шартномалар бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Количество просмотров

183

Янгиликлар лентаси