USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Давлатимиз хавфсизлиги, халқимиз тинчлик-осойишталигини таъминлашнинг муҳим асоси

Дата публикации: 28 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 


Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.Азизов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда барча соҳалар қатори мудофаа соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади, деб хабар берди ЎзА.

Миллий гвардия ва Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, уларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. 

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси янгиланган ҳолда қабул қилиниши улкан сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга воқеа бўлди. 

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси ҳарбий соҳада Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилаши, Ўзбекистон Республикаси барча мамлакатлар билан муносабатларни мамлакат миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро наф кўриш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч воситалар ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш, давлатлараро шаклланган чегараларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини тан олиш асосида қуриши, Доктринани рўёбга чиқариш Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсати доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 

Доктрина давлатимизнинг ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги сиёсатини намоён қилиб, Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги ва зарур ҳолларда қўллашга доир йўналишларни белгиловчи расмий қарашлар, принциплар ва ёндашувлар тизимлашган яхлит жамланма хусусиятига эга муҳим ҳужжат ҳисобланади. Доктрина мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишининг муҳим асосидир. 

Анжуманда замонавий ҳарбий доктриналарнинг шаклланиш услубиёти ва ривожланиши, давлат хавфсизлигини таъминлашда Мудофаа доктринасининг роли ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг ҳуқуқий, ҳарбий-сиёсий жиҳатлари каби қатор масалалар бўйича маърузалар тингланди. 

Количество просмотров

344

Янгиликлар лентаси