USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Бош прокуратура ва АҚШ Федерал тергов бюроси ўртасида  меморандум имзоланди

Дата публикации: 13 12 2017

Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал тергов бюроси билан  ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу маросим  4 декабрь куни бош прокурор ўринбосари Муроджон Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида бўлиб ўтган. АҚШ томонидан ҳужжатни Федерал тергов бюроси раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Ж.Уолкер имзолаган.


Меморандумда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба ҳамда ахборот, илғор тергов усуллари ва ушбу соҳада тадқиқотларни олиб боришда назарий ҳамда амалий кўникмаларни чуқурлаштиришнинг замонавий механизмлари бўйича маълумот алмашиш назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, музокаралар чоғида ушбу ҳужжат икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янада юқори даражага кўтариши, жиноятчиликка қарши курашишда ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириши қайд этилган.

Кўп йиллар давомида бундай шартноманинг йўқлиги Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли органларининг тезкор ҳамкорлигига тўсқинлик қилиб келгани таъкидланган. Шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотадиган қатор муҳим хавфсизлик масалалари бўйича алоқаларни фаоллаштириш ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришилди, дейилади «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарида.

 

Количество просмотров

155

Янгиликлар лентаси