USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Афғонистон Президенти Тошкентга келди

Дата публикации: 04 12 2017

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 декабрь куни Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Абдулла Арипов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Афғонистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари ва долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан, шунингдек, Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган. Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

155

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89