USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди

Дата публикации: 05 12 2017

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.

Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.

Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва “New Holland” маркали 3 та трактор Ўзбекистон Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди.

Количество просмотров

131

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89