USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Афғонистон билан мулоқот бўйича янги консультатив формат яратилади

Дата публикации: 13 12 2017

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди.


Ушбу учрашув БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ ташаббуси ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси кўмагида ташкил этилди, дейилади ТИВ хабарида.

Учрашув қатнашчилари минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан 4-6 декабрь кунлари мамлакатга Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг расмий ташрифининг самарали якунлари тўғрисида иштирокчиларга маълумот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон анъанавий тарзда Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларни инобатга олиш тамойилига асосланган дўстлик сиёсатини олиб боради ва Афғонистон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.

Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон” (C5+1) янги консультатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

Учрашувда БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман ҳам иштирок этди.

Количество просмотров

220

Янгиликлар лентаси