USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонда халқаро жаз мусиқаси кунлари ўтказилади

Дата публикации: 31 03 2018

Ўзбекистонда Mаданият вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО шафелигида халқаро жаз мусиқаси кунлари ўтказилади. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.


Жаз мусиқаси кунлари жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари марказларида ўтказилади. Бир қатор давлатлардан ташриф буюрадиган ижодий жамоалар томошабинларга концерт томошалари билан биргаликда маҳорат дарсларини намойиш этади.

Халқаро жаз кунларини ўтказиш учун ташриф буюрадиган ижодий жамоаларнинг томонидан ўтказиладиган концерт томошалари рўйхати билан маданият вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

Маданий тадбирнинг ёпилиш маросими Тошкент шаҳри «Туркистон» санъат саройида 30 апрель куни соат 19:00 да ўтказилади.

Количество просмотров

304

Янгиликлар лентаси