USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон Канн кинофестивалида иштирок этади

Дата публикации: 13 02 2018

Францияда ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор “Uzbekistan” павильони ташкил этилади. 


2018 йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет бульваридаги Фестиваллар ва конгресслар саройида ўтказиладиган халқаро кинофестивалдаги юртимиз павильони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда. 

Бу борада Кинематографияни ривожлантириш маркази Канн кинофестиваль дирекцияси билан шартнома имзолаган. 

Ҳар йили ташкил этиладиган кинофестиваль кино оламидаги асосий маданий воқеалардан бири ҳисобланади. Ўтган йилнинг ўзида мазкур тадбирда 118 мамлакатдан 12 мингдан ортиқ иштирокчи рўйхатга олингани фестиваль нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир. 

Павильон қатнашчилари меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда мамлакатимизнинг кино саноати ҳақида маълумотлар тақдим этади. Шу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, жорий йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган “PROlogue” лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилади. 

Мазкур воқеа ёшлар ташаббусининг давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватлаётганининг амалий ифодасидир, деб ёзади Моҳигул Қосимова, ЎзА.

Количество просмотров

107

Янгиликлар лентаси