USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони ижодкордар учун янги йил совғаси бўлади

Дата публикации: 07 12 2017

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилингани адабиётимизга, бу дегани халқимизга, келажагимизга эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.


Қарорга мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғини халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган, нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳар томонлама гўзал ва бетакрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини абадийлаштириш мақсадида боғ ҳудудида Адиблар хиёбони барпо этилмоқда.

Боғ ҳудудида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари авжида. Бу ерда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун замонавий, янги бино барпо этилган, ҳудудда жойлашган Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси таъмирланиб, адабий марказ ташкил этилмоқда. Хиёбондаги улуғ адибларимиз – Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик мажмуалари ёнида Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкалларини хиёбонга кўчириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Адиблар хиёбонини барпо этиш учун 250 ишчи меҳнат қилмоқда, кўплаб техникалар ёрдамидан фойдаланилмоқда. Ёзувчилар уюшмаси биносининг қурилиш-пардозлаш ишлари деярли якунланди, газ, электр, сув тармоқлари, иситгич ва совутгич тизимларини ўрнатиш, бино ичини жиҳозлаш, хиёбонни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириляпти.

 Адиблар хиёбонини ижодкорларимиз учун Янги йилга совға қилиниши режалаштирилган.

Количество просмотров

176

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89