USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

PROlogue-2017 ғолиблари маълум бўлди

Дата публикации: 02 12 2017

PROlogue ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли филмлар III Республика кинофестивалининг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Тақдирлаш маросимига ўзбек кино санъатининг ёрқин вакиллари, устоз санъаткорлар, умидли ёш актёр ва актрисалар, режиссёрлар, сценарист ҳамда санъатшунослар ташриф буюрди.

Фестивал-танлов якунларига кўра:

1. “Энг яхши режиссёрлик иши учун” – Ҳасан Алижонов (“Аквариум” фильми);

2. “Энг яхши сценарий учун” – Мафтуна Аллоқулова ("Хоразм жонгинам" фильми);

3. “Энг яхши аёл образи учун” – Ойпарча Абдуллаева (“Дилемма” фильми);

4. “Энг яхши эркак образи учун” – Фотиҳ Насимов (“Устунсиз уй” фильми);

5. “Энг яхши операторлик иши учун” – Бахтиёр Отабоев ("Лимузин" фильми);

6. “Энг яхши фильм учун” – “У” картинаси (Мухлиса Азизова) фестивал мукофоти – статуэтка билан тақдирланди.

Питчинг танловида ўз лойиҳалари билан иштирок этган ёшлар орасидан эса Шерзод Мусаевнинг “Ўгай” ва Муҳаммад Юсуповнинг “Оқ-қора спектакл” лойиҳалари ғолиб деб топилди.

Количество просмотров

297

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89