USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«National Geographic»нинг энг яхши фотосуратларидан иккитаси Ўзбекистонда олинган

Дата публикации: 11 12 2017

«National Geographic” нашри 2017 йилда ўзининг дунёнинг турли бурчакларидаги олинган 57та энг яхши фотосуратни танлаб олди. Бунинг учун ҳакамлар ҳайъати 88 нафар фотосуратчининг 2 миллионга яқин суратларини кўриб чиқди.


Ойлаб давом этган танловдаги фотосуратларнинг кўпчилиги қандайдир воқеа ҳақида сўзлайди ёки долзарб бир муаммони ифодалайди. Саёҳатчилар томонидан олинган энг яхши суратлардан фарқли ўлароқ, йилнинг энг яхши суратлари трендларга, баъзан сиёсий ҳодисаларга бағишланган, дейилади TJ хабарида.

Танлаб олинган сайланмага Ўзбекистонда олинган суратлар ҳам киритилди. Жумладан, ёзувчи Марк Синнотт Ўзбекистондаги Бойсунтов тизмасига кўтарилаётгани (муаллиф Робби Шоун) ҳамда тошкентлик ака-уканинг бир кунда бўлиб ўтаётган тўйи (муаллиф Жон Стенмайер) акс этган фотосуратлар ҳам бор.

Количество просмотров

351

Янгиликлар лентаси