USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

"Беш оқшом" спектакли ўзбек саҳнасида илк бор намойиш этилади

Дата публикации: 23 12 2017

Москва вилояти ёш томошабинлар театри жамоаси мамлакатимизга илк бор ижодий сафар билан келди.


"Ўзбекнефтгаз” акциядорли жамияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 23-24 декабрь кунлари ташкил этилаётган мазкур маданий тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Россия театр санъати намоёндаларининг ижодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, театр санъати ихлосмандларига Янги йил байрам совғасини туҳфа этишдан иборатдир.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Москва вилояти театр жамоаси “Беш оқшом” спектаклини намойиш этади. Драматург Александр Володин пьесаси асосида саҳналаштирилган бу саҳна асари режиссёри - Павел Сафонов. Ҳар бир инсон ўзига бўлган ишончини орттириш, ҳаёт моҳиятини англаш, тўғри йўлдан адашмай ўз бахтини топиш ғоялари сингдирилган асарда Нонна Гришаева, Алексей Рижков каби иқтидорли актёрлар асосий образларни талқин этади.

Тадбир жараёнида ташкилотчилар томонидан ёшлар учун акция ўтказиш ҳам кутилмоқда, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

402

Янгиликлар лентаси