USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

Дата публикации: 28 03 2018

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан секторлар доирасида китоб дўконлари ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 


Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

Вилоят бўйича 17 китоб дўкони ташкил этилиб, турли китоблар савдоси йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Қўрғонтепа туманида икки тадбиркорга китоб дўкони қуриш учун ер майдони ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди. 

4.JPG

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган китоб дўконларида турли йўналиш ва мавзулардаги китоблар сотилмоқда. Янги китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилиши билан 17 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. 

3.JPG

– Вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Асака туманида "Бир китобхонга бешта янги китоб" шиори остида акция ўтказилди, – дейди Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Содиқжон Усмонов. – Акция давомида туман ички ишлар бўлими томонидан умумтаълим мактаблари ахборот-ресурс марказлари ҳамда янги ташкил этилган китоб дўконига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек, болажонлар учун эртак китоблар, услубий қўлланмалар тақдим этилди. 

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА

Количество просмотров

495

Янгиликлар лентаси