USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Дата публикации: 14 12 2017

Жорий йилнинг 15-22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.


Етти кун давомида Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалари, юртимизнинг туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимотлари, «Ўзбекистон - бағрикенг диёр» номли давра суҳбати, хаттотлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Юртимиз вакиллари турли давлатларда ана шундай маданият ҳафталикларини ўтказиш борасида етарли тажрибага эга. Ноябрь ойида Ашхабодда маданият кунлари ўтказилган эди, дейилади «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарида.

Количество просмотров

324

Янгиликлар лентаси