USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

3 йил ичида «Ўзбеккино» Мотуридий, Нақшбанд, Амир Темур, Навоий ва бошқалар ҳақида фильмлар суратга олади

Дата публикации: 16 01 2018

“Ўзбеккино” МА томонидан халқимизнинг бой вақадимий тарихи, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги замондошларимиз ҳаётини акс эттиришга бағишланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланганини фейсбук тармоғида маълум қилди.


Агентликнинг яқин 3 йиллик режасига мувофиқ, Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккир ва азиз-авлиёлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби давлат арбоблари, шоир ва адиблар, Ибрат, Абдулла Авлоний ва Чўлпон каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида бадиий, бадиий-публицистик киноасарларни яратиш белгилангани хабарда қайд этилган. 

Ҳозирда ушбу фильмлар, шу жумладан Имом Бухорий фильми учун ёзилган адабий сценарийлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилаётгани ва якунда айнан қайси муаллифлар сценарийлари асосида фильмлар суратга олиниши ва улар қайси ижодкорларга ишониб топширилиши фақатгина Агентлик Бадиий кенгаши кўригидан сўнг маълум бўлиши айтилган. 

Количество просмотров

165

Янгиликлар лентаси