USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Иқтисодиёт

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини тақдим этмоқда.

Бугун, 22 декабрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси аъзолари ташриф буюради.

Нархлар умумий даражасининг ўсиши 14,1 фоиз, инфляция даражаси 12-13 фоиз бўлиши ҳамда бюджет параметрлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,02 фоиз соф даромад билан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан паст бўлмаган суръатларда оширилади. Бунинг учун Давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси лойиҳаларидан қарийб 2 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бунда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоиз, чакана савдо айланмаси 5,2 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поездлари қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Кыргыз темир жолу” компанияси хабар тарқатди.

“Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Нукус шаҳрида иш бошлаган “Samsung” заводи Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида барпо қилинди.

Мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, компания ва банклари раҳбарларини мунтазам равишда ҳудудларга юбориб, жойлардаги қўшимча резервларни излаб топиш, аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларга муҳим бир хушхабарни етказмоқчиман, деди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан бўлиб ўтаётган учрашувда.

Pages

Янгиликлар лентаси