USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Иқтисодиёт

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги "Чиғатой файзли боғлари" фермер хўжалиги раҳбари дунё экотуризм фаолиятини кузатиб, сайёҳларнинг фермерларнинг уйи ёки дала шийпонида қолишига гувоҳ бўлгач, сайёҳлар учун меҳмонхона қуришни бошлаб юборди. Уни ёнида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаш цехи ҳам барпо этилмоқда.

2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 декабрь куни кимё саноати корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолати ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Атом энергияси бўйича «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

2018 йил баҳордан “Тошкент – Бишкек - Балиқчи” темирйўл йўналишида қатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни Қирғизистон ҳукуматининг мамлакат парламентидаги вакили Аширбек Темирбаев маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари  иқтисодий сиёсатда нореал рақамлар ортидан қувиш, амалда самара бермайдиган режалар ҳақида баландпарвоз гаплар билан сўз юритишдек номаъқул иш услуби танқид қилди.

Россиянинг Eastwind компанияси директори Бубнов Борис Геннадевич янги ишлаб чиқарилаётган янги ишлаб чиқарилаётган «Миллий мессенжер» лойиҳасини намойиш этди. Бу ҳақда у «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган учрашувда билдирган.

Бугун, 25 декабрь куни ўзбек ва турк компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жоий йилнинг 20 декабрь куни «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши фаолияти давр талабига жавоб бермаётгани қайд этилди. 

Pages

Янгиликлар лентаси