USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Иқтисодиёт

Халқ орасида Тошкентдаги Сергели машина бозори («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» компанияси) Тошкент вилоятига кўчиралаётгани ҳақида гап сўзлар тарқалди.

Наврўз байрами арафасида Самарқанд шаҳрига сафар уюштирган «Xabar.uz» сайти ижодий гуруҳи Президент ташаббусининг яққол самарасига гувоҳ бўлди.

Бугун Тошкент шаҳрида «ЛУКОЙЛ»нинг биринчи ёнилғи қуйиш шохобчаси очилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этилади. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот  канали шундай хабар берди.

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди.

17 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси жараёнида Марказий банкнинг қиймати 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар чиқариш тўғрисидаги таклифи, уларнинг намуналари ва дизайни кўриб чиқилди ва маъқулланди, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

МАГАТЭнинг Тадқиқот реакторлари учун операцион ва хизмат миссияси (OMARR) Ўзбекистондаги ягона WWR-SM тадқиқот реактори фаолияти билан танишди. Ҳукумат сўровига биноан ўтган ҳафтада ўтказилган миссия тадқиқот реакторида тезкор ва техник хизматларни такомиллаштиришга қаратилган эди, дейилади ташкилот сайтида.

Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди, дея хабар берди чоршанба куни Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали. 

Ўзбекистон ҳукумати Hi-Tech City Халқаро юқори технологияли инновацион марказ қуриладиган майдонни белгилаб берди. Вазирлар Маҳкамасининг 5 мартдаги қарорига мувофиқ, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли, Сандиққўрғон ва Ифтихор кўчалари ўртасидаги ҳудудда жойлашади.

Ҳукуматнинг 7 мартдаги қарори билан қонунчиликка ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартириш ва кўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Pages

Янгиликлар лентаси