USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Йирик банкнотлар муомалага чиқарилади

Дата публикации: 17 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пул муомаласини такомиллаштириш вазифалари доирасида муомаладаги банкнотлар тузилмасини оптималлаштириш ишлари давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Марказий банк Ахборот хизмати хабар беради.


Маълум қилинишича, миллий валютадан фойдаланишда қулайликни ошириш мақсадида жорий йилда йирикроқ номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бундан аввал, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Т.Ишметов ХПК сессиясида "20 минг ёки 100 минг сўмлик банкнотларни муомалага чиқариш масаласини тўла инкор этмаслигини, аммо айни пайтда Марказий банк бундай таклифни кўриб чиқмаётганини" билдирганди. 

Шунингдек, расмий хабарга кўра, майда купюраларни 50,100, 500 сўмлик янги намунадаги тангаларга алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш масаласи кўриб чиқилади. 

Количество просмотров

250

Янгиликлар лентаси