USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонга киритилмайди

Дата публикации: 31 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.


Низомларга кўра, республикага карантин назоратидаги махсулотларни олиб киришга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлгандагина рухсат берилади.

Ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаган экспорт қилувчи мамлакатдан ўсимликлар карантин назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришга Инспекция томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

карантин рухсатномасини бериш тўғрисида ариза;

карантин рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим (энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида) тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

Ариза берувчидан бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш ҳақидаги қарор ариза берилган кундан бошлаб етти иш куни давомида қабул қилиниши керак. (ЎзА).

Количество просмотров

178

Янгиликлар лентаси