USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонда 2018 йилда 150 минг тонна балиқ етиштирилади

Дата публикации: 06 02 2018

2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.


Қарорда таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолият юритмоқда. 

Балиқчиликни илмий асосланган тарзда ташкил этиш, инкубация цехлари ва балиқ боқиш жойларини қуриш, мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

2018 йилга балиқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. Унга кўра, жорий йилда 150 минг тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилмоқда.

Қарор билан 2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига балиқ комбикормини олиб киришда божхона тўловлари бекор қилинади.

Количество просмотров

170

Янгиликлар лентаси