USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Дата публикации: 25 12 2017

Бугун, 25 декабрь куни ўзбек ва турк компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ташкил этилди.


Бизнес-форум Туркия Савдо палаталари ва товар биржалари уюшмасининг президенти раҳбарлигида Туркия Республикаси ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ўтказилди. Ушбу тадбир ишбилармон ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қўшма корхоналарни ташкил этиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча туртки вазифасини ўтади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ўзбек ва турк компаниялари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналарни ишга тушириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Бизнес-форум ўзбек ва турк томонларининг маърузаларини тинглаш шаклида ўтказилди. Ишбилармон учрашув чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, Туркия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. 2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси 1,2 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида ўзаро савдо айланмаси ҳажми 29 фоизга ўсди.

Ҳозирда мамлакатда 500 га яқин турк фирма ва компаниялари фаолият юритади. Фақатгина 2016 йилнинг ўзида республикада турк капитали иштирокида 20 дан ортиқ корхона ташкил этилиб, 53 та компаниянинг ваколатхонаси аккредитациядан ўтказилган.

Количество просмотров

190

Янгиликлар лентаси