USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«Ўрикзор» бозори сотувга қўйилди

Дата публикации: 02 02 2018

Тошкентдаги «Ўрикзор» улгуржи-чакана бозори сотувга қўйилди, деб хабар  берди «Spot.uz».


Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси 31 январь куни савдога қўйган давлат активлари рўйхатида савдо ва хизматлар кўрсатиш бўйича икки комплекс ҳам кўрсатиб ўтилган.

Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида жойлашган, 22,7 минг квадрат метр майдонга эга биринчи мажмуа - 42,7 миллиард, Уйғур кўчасидаги майдони 23,6 минг квадрат метр бўлган иккинчи мажмуа 62 миллиард сўмдан таклиф этилмоқда.

Икки мажмуа ҳам оферта шартномаси бўйича таклиф этилмоқда ва инвестиция мажбуриятлари билан сотилади. Янги харидор мазкур объектларга маблағ киритиши лозим.

Количество просмотров

233

Янгиликлар лентаси