USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Тошкентда асал байрами бошланди

Дата публикации: 01 12 2017

Пойтахтимизда Ўзбекистон асаларичилари ассоциацияси томонидан ташкил этилган асал байрами ҳамда асал ва асаларичилик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 200 дан ортиқ асаларичилар иштирок этишмоқда. Улар асалнинг 200 дан ортиқ турини намойиш этишмоқда.

Жорий йил асаларичилар томонидан 15 минг тоннадан ортиқ асал етиштирилди. Келгуси йилда эса ушбу натижани 17 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бунинг учун Президентимизнинг шу йилнинг 16 октябрида қабул қилган қарори барча шароит яратиб берди.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда наманганликлар энг кучли асаларичилардир. Улар Россия ва Қозоғистонга ўз маҳсулотларини экспорт қилишмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқори даражадаги маҳсулот етиштирилади.

Меҳмонлар асалларнинг турлари билан танишиб, таътиб кўриш ва бу соҳада иш олиб бориш юзасидан ҳам маълумотларга эга бўлишди.

Пахта ҳосилдорлигини 43 фоизга оширишда ҳам ушбу ҳашаротларнинг аҳамияти катта эканлиги кўпчиликни лол қолдирди.

Ярмаркадан фотолавҳаларни галереямизда кўришингиз мумкин.

Муҳаммад Қаршибоев.

Рашид Галиев олган суратлар.

 

Количество просмотров

1012

Янгиликлар лентаси