USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Молия вазирлиги: ўзгаришлар катта

Дата публикации: 12 02 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Парламентга Мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрларидан сўнг молия органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 


Тизимни иқтидорли, шижоатли ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияси билан 1148 нафар ёшдан ишлаш таклифи келиб тушди.

Номзодлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улар орасидан иқтидорли жами 289 нафари ишга қабул қилинди. Жумладан, 14 нафари марказий аппаратга, 154 нафари ҳудудий молия идораларига, 64 нафари ғазначилик ва 42 нафари бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда 15 нафари давлат молиявий назорати бошқармаларига ишга қабул қилинди.

Ишга қабул қилинган ёшлар орасидан 19 нафари раҳбар лавозимларига тайинланди (Нукус шаҳар, Асака, Ўрта Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари молия бўлим мудирлари, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари ғазначилик бўлим бошлиқлари ҳамда 13 нафари ҳудудий бошқармалар бўлим бошлиқлари).

Шу билан бирга, ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармаларидаги бўш иш ўринларини ёш кадрлар билан тўлдириш кўзда тутилган.

Аввал маълум қилганганидек, тавсия этилган номзодлардан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган жами 397  йигит ва қиз тизимда амалиётга жалб қилинган эди. Бу ёшлар захирага олиб, келгусида вакант иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА.

Количество просмотров

164

Янгиликлар лентаси