USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

«Миллий мессенжер» лойиҳаси намойиш этилди

Дата публикации: 25 12 2017

Россиянинг Eastwind компанияси директори Бубнов Борис Геннадевич янги ишлаб чиқарилаётган янги ишлаб чиқарилаётган «Миллий мессенжер» лойиҳасини намойиш этди. Бу ҳақда у «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган учрашувда билдирган.


Учрашув давомида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожланиши ва ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, «Миллий мессенжер» маҳсулоти, биринчи навбатда хавфсиз, коммуникация учун замонавий восита, электрон шаклдаги ҳамён ҳамда қулай шаҳар хизматларини тақдим этувчи илова экани алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида ҳар икки томон мазкур лойиҳанинг электрон ҳукумат учун аҳамиятли томонлари ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон учун мазкур лойиҳани синов тариқасида жорий этиш масалалари юзасидан қизиқиш билдирилди.

Количество просмотров

315

Янгиликлар лентаси