USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Марказий банк қарори

Дата публикации: 11 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг иккита тижорат банки устав капиталидаги улушини Молия вазирлигига беради.


Акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги Марказий банк улуши Молия вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Бундан ташқари, Марказий банк ходимларини тижорат банклари, хўжалик бошқарув органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига киритилиши тақиқланди.

Бугунги кунда Марказий банк Халқ банкининг 49 фоиз акциясига эгалик қилади, қолган 51 фоизи эса Молия вазирлигига тегишли.

Халқ банки - Ўзбекистон банк тизимидаги энг йирик бўғинлардан бири. Унинг асосий вазифалардан бири фуқароларни ўз вақтида пенсия билан таъминлашдан иборатдир.

"Микрокредитбанк" эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликларига кредит ажратиш билан шуғулланади, деб хабар беради sof.uz.

Количество просмотров

313

Янгиликлар лентаси