USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Мамлакатимизда 1 минг 100 километрдан ортиқ янги темир йўллар барпо этилди

Дата публикации: 07 12 2017

Бугунги кунга келиб мамлакатимизда 1 минг 100 километрдан ортиқ янги темир йўллар барпо этилди, 1 минг 700 километрлик темир йўл боғламалари электрлаштирилди, 16 янги темир йўл вокзали бунёд этилди.


 Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездлари ҳаракати амалга оширилмоқда. Ҳар томонлама қулай ва замонавий талабларга жавоб берувчи ушбу поездлар аҳоли ва хорижий меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб, туризм салоҳияти юксалишига замин яратмоқда, дейди  “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов.

Истиқлол йилларида темир йўл тизимини тубдан такомиллаштириш, темир йўлларни реконструкция қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага инновацион лойиҳаларни жорий этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди ва бу жараён муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Количество просмотров

134

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89