USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Кимё саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Дата публикации: 29 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 декабрь куни кимё саноати корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолати ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кимё соҳасини ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш, тармоқни тубдан диверсификациялаш кўп жиҳатдан илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, инжиниринг, диагностика марказлари ва, асосийси, малакали кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқдир. Аммо бу йўналишдаги аҳвол ҳам ҳозирча қониқарсиз ҳолатда. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Жанубий Корея кимёвий технологиялар тадқиқотлари институти билан биргаликда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” лойиҳалаш институти ва Тошкент кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, инжиниринг ва лойиҳалаш, диагностика ҳамда ходимлар малакасини ошириш йўналишларини ўзида мужассам қилган ягона марказни яратиш вазифаси топширилди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

191

Янгиликлар лентаси