USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Кичик саноат зоналарининг шарафли вазифалари

Дата публикации: 20 03 2018

Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этилади. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот  канали шундай хабар берди.


Президентнинг Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида  бу борадаги ишларнинг ҳуқуқий жиҳатлари  белгилаб берилган.

Таъкидланишича, қарордан мақсад, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини янада оширишдан иборат.

Қарорга биноан  вилоятнинг 14 туман ва шаҳрида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик муддатли ижарага берилади.

Мазкур кичик саноат зоналариларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Количество просмотров

314

Янгиликлар лентаси