USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

ХМИ билан ҳамкорлик бўйича бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

Дата публикации: 24 12 2017

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жоий йилнинг 20 декабрь куни «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.


Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси — молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси) ҳисобланади. Ҳужжатда қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Кучкаров — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгиланди.

 Бошқарувчилар идораларига тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш; молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, «йўл харита»лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар юклатилди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни www.lex.uz сайтига жойлаштирилган.

Количество просмотров

131

Янгиликлар лентаси