USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Газ нархи ошади

Дата публикации: 07 02 2018

Аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газ нархи 2018 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Фарғона водийси ва Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланади, деб ёзади ЎзА.


«2018 йил 1 августдан эса Республикамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун 800 сўмдан етказиб берилади», – дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 327,6 сўм этиб белгиланган.

Количество просмотров

261

Янгиликлар лентаси