USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Бир неча ойдан сўнг Тошкентдан Иссиқкўлгача темирйўл йўналиши ишга тушади

Дата публикации: 29 12 2017

2018 йил баҳордан “Тошкент – Бишкек - Балиқчи” темирйўл йўналишида қатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни Қирғизистон ҳукуматининг мамлакат парламентидаги вакили Аширбек Темирбаев маълум қилди.


Келишувга кўра, ушбу қатнов ҳафтада бир марта амалга оширилади.

23 декабрдан бошлаб «Эйр Манас» авиакомпанияси ҳафтада икки марта Бишкек – Тошкент, Ўш – Тошкент рейсини йўлга қўйди.

25 декабрь куни Қирғизистон делегацияси Тошкентда бўлиб Ўзбекистон томони билан Ўш-Қўқон, Ўш-Андижон, Ўш-Фарғона, Жалолобод-Қизилқия йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилган.

“Мазкур қарорлар Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида келишилган”, деган Қирғизистон ҳукумати вакили.

Количество просмотров

208

Янгиликлар лентаси