USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Аэропортлар божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимга ўтди

Дата публикации: 03 01 2018

Шу йилнинг 1 январидан юртимизнинг барча халқаро аэропортларидаги божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим ишга тушди деб хабар беради УзА. 


Ҳаракатлар стратегияси доирасида қилинаётган ушбу янгилик фуқаролар, айниқса юртимизга келаётган сайёҳларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнини янада тезлаштириш ва соддалаштириш имконини беради. 

Бунинг учун халқаро аэропортларда жисмоний шахсларнинг божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими амалиётга татбиқ этилади. 

Эндиликда йўловчилар божхона амалиётларини амалга оширишда нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида “яшил” ёки “қизил” йўлакни мустақил равишда танлайди. 

Количество просмотров

162

Янгиликлар лентаси