USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

100 минглик купюра чиқарилиши мумкин

Дата публикации: 13 04 2018

Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади, бироқ унинг қачон чиқарилиши аниқ санаси номаълум, деб хабар берди «Дарё».


Январь ойи бошида Марказий банк 2018 йилги вазифалар қаторида майда купюраларни босқичма-босқич тангаларга алмаштириш ва йирикроқ номиналдаги банкноталар чиқаришни санаб ўтган эди.

Март ойи ўрталарида Сенат 50, 100, 500 сўм номиналдаги янги намунадаги тангалар, шунингдек, 200 сўмлик янги тангани чиқариш таклифини маъқуллади. Бироқ банкнота ҳақида сўз юритилмаган.

Маълум қилинишича, «Spot» нашри Марказий банкка мурожаат қилган ва Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан жавоб олган.

Жавобда 2018 йил давомида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилаётганлиги маълум қилинган.

Унда, шунингдек, ўрнатилган тартибга кўра, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши, янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.

Шунингдек, регулятор жавобида Марказий банк айни дақиқада янги купюралар чиқарилиши аниқ санасини маълум қила олмаслиги таъкидланади. Муддатлар аниқланганда, мазкур маълумот Марказий банк расмий сайтига жойлаштирилади.

Количество просмотров

221

Янгиликлар лентаси