USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Гулсара Исмоилова, меҳнат фахрийси

Дата публикации: 05 01 2018

Қўлимдаги оғирроқ юк билан автобусга чиқдим. Орқа қаторда ўтирган қиз дарҳол ўрнидан туриб, жой берди. "Ўтираверинг, қизим. Раҳмат. Мен тезда тушаман",  дедим сумкам билан у ёққа ўтиш бироз қийинлиги сабабли. Олдинда ўтирган аёл дарров ўрнидан туриб, орқага ўтди-да, менга ўрнини бўшатди. Контролёр қўлимдан сумкани олиб ўтиришимга ёрдам берди. Автобусдан тушаёганимда бир йигит қўлимдан сумкамни олди-да уйимнинг эшигигача кўтариб келди. Йигит ТошМИда ўқир экан. Уни тарбиялаган устозига ва ота-онасига раҳматлар айтдим. Кўнглим фарахбахш бўлиб уйга кирдим. Менга меҳрибонлик қилган одамларнинг бири ўзбек бўлса, бирлари бошқа миллат вакиллари эди. Турли дин ва миллатлар вакилларининг ўзаро хайрихоҳ, аҳил бўлишиб, тинчликда ва иноқликда яшаётгани кишини қувонтиради.

Янгиликлар лентаси