USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

2017 йили Ўзбекистонда 1,6 миллиард шартли қадоқда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилди. Бу 2016 йилга нисбатан 34 фоиз кўпдир. Шунингдек, соҳада 398 миллион долларлик 71 нвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланиб, шундан 148 миллион долларлик 33 объект ишга туширилди. 76 номдаги янги маҳсулот ўзлаштирилди.

Иқтисодиёт

21 February 2018 Қуртдан – ипак, тутдан - чой

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасидан ЎзАга маълум қилишларича, айни вақтда тут баргидан чой ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бошланган. Декабрь ойида корхона ишга тушади. 

21 February 2018 Битим имзоланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Озарбойжон ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. 

Жамият

22 February 2018 Барча ташкилот раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ёпилади

Вазирлик ва идоралар сайтида 25 февралгача раҳбарларнинг виртуал қабулхоналари ёпилади. Уларга ариза, шикоят ёки таклиф билан энди Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси сайти орқали мурожаат қилиш мумкин. 

21 February 2018 “Дониш қишлоқ” - амалда

Мамлакатимизда улуғ шоир Эркин Воҳидов асарларида тарсвирлангани каби дониш қишлоқлар пайдо бўлишига бир баҳия қолди. 2018 йилнинг учинчи чорагида жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистонда “дониш қишлоқ” (smart village) лойиҳаси пилот тарзда амалга оширилиши мумкин. 

Сиёсат

22 February 2018 Генерал Жеффер Харриган - Қуролли Кучлари академиясида

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди.

20 February 2018 Давлат бошқарув органларининг матбуот хизматлари фаолроқ ишлай бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралда имзоланган 125 сонли қарорига мувофиқ, бундан буён барча давлат бошқарув органлари матбуот хизматлари фаолияти такомиллаштирилади, деб хабар беради sputnik.

Нуқтаи назар

Гулсара Исмоилова, меҳнат фахрийси Жамият

Қўлимдаги оғирроқ юк билан автобусга чиқдим. Орқа қаторда ўтирган қиз дарҳол ўрнидан туриб, жой берди. "Ўтираверинг, қизим. Раҳмат. Мен тезда тушаман",  дедим сумкам билан у ёққа ўтиш бироз қийинлиги сабабли. Олдинда ўтирган аёл дарров ўрнидан туриб, орқага ўтди-да, менга ўрнини бўшатди. Контролёр қўлимдан сумкани олиб ўтиришимга ёрдам берди. Автобусдан тушаёганимда бир йигит қўлимдан сумкамни олди-да уйимнинг эшигигача кўтариб келди. Йигит ТошМИда ўқир экан. Уни тарбиялаган устозига ва ота-онасига раҳматлар айтдим. Кўнглим фарахбахш бўлиб уйга кирдим. Менга меҳрибонлик қилган одамларнинг бири ўзбек бўлса, бирлари бошқа миллат вакиллари эди. Турли дин ва миллатлар вакилларининг ўзаро хайрихоҳ, аҳил бўлишиб, тинчликда ва иноқликда яшаётгани кишини қувонтиради.

Янгиликлар лентаси

Маданият

22 February 2018 Одил Ёқубовни хотирлаб

Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири,  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

20 February 2018 Ўзбек адабиёти дунёга чиқади

Мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти билан хорижлик мутахассисларни яқиндан таништириш, ўзбек адабиёти тарихи, бугуни ва истиқболига доир қарашлар, мамлакатда адабиёт ривожи, уни халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан чет эллик соҳа вакиллари билан фикр алмашиш, республикада миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва бойитиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди, деб хабар беради kun.uz.

Таълим

20 February 2018 Ҳарбийлар - Инҳа университетида

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги бир гуруҳ офицер ва сержантлар Тошкентда Инҳа университетида ахборот-коммуникация технологияларига оид билим ва малакаларини оширмоқда, деб хабар берди Daryo.uz.

20 February 2018 Ўқитувчи дарс вақтида ўқувчининг телефонини олиб қўйишга ҳаққи борми?

Мактабда ўқийдиган фарзандимни телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми? Ушбу саволга Адлия вазирлигининг мутахассислари жавоб берди.

Спорт

12 February 2018 Супер лига ғолибига бир миллиард мукофот берилади

Янги ташкил этилаётган футбол бўйича Ўзбекистон Супер лигасида ғолиб чиққан клуб бир миллиард сўм миқдорида мукофот пули олади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

11 February 2018 Олимпиада рекордини янгилади

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларида хотин-қизлар биатлоннинг спринт пойгалари бўйича, эркаклар эса шорт-трек бўйича ўзаро баҳслашди.