27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

«Стартап-лойиҳалар»нинг финал кўргазмаси ва тақдимоти

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 13:00 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс-клуби (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй)да «Стартап-лойиҳалар»нинг финал кўргазмаси ва тақдимоти бўлиб ўтади.

Олий таълим муассасалари (ОТМ) талабаларининг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, талабалар ва ёш олимларнинг кичик инновацион лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури»ни амалга оширмоқда.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурига Тошкент шаҳри ва ҳудудлардан 90 та лойиҳа танлаб олинди.

Дастур якунида 19 декабрь куни соат 13:00 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс-клубида стартап-лойиҳаларнинг финал кўргазмаси ва тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Энг омадли лойиҳалар муаллифлари инвесторлар ва бунга қизиқиш билдирган ташкилотларга ўз маҳсулоти ва мижозлари, бозор ҳажми ва лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган инвестиция ҳақида сўзлаб берадилар (тақдимот дастури илова қилинади).

Похожие пресс-релизы

30-31 май кунлари Халқаро бизнес-марказида тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтади. Унда ўз муваффақияти сирларини баҳам кўришга тайёр халқаро экспертлар иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, унда «Болалик бўлсин!» шоу-дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

2019 йил 12-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси ҳудудида «Uzbekistan Agrotech Expo 2019» агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологияларнинг XIV халқар…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech