25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Тошкентда агросаноат мажмуаси кўргазмалари бўлиб ўтади

2019 йил 12-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси ҳудудида «Uzbekistan Agrotech Expo 2019» агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологияларнинг XIV халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари «Uzbekistan Agromash Expo 2019» VIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтади.

Унда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш-ўраш материаллари, нон ва макарон маҳсулотлари, чорвачилик ва паррандачилик, боғдорчилик ва узумчилик, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари, ветеринария воситалари, пуркагичлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа бутловчи қисмлар намойиш этилади.

Батафсилроқ маълумотларни миллий кўргазма компаниясининг www.uzexpocentre.uz веб-сайтидан, шунингдек, телефон орқали (+998 71) 238-56-00, 238-56-26 ва 238-56-36 олиш мумкин.

Похожие пресс-релизы

30-31 май кунлари Халқаро бизнес-марказида тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтади. Унда ўз муваффақияти сирларини баҳам кўришга тайёр халқаро экспертлар иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, унда «Болалик бўлсин!» шоу-дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўрга…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech