26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Анонслар
12 Ноя  2019 4542

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси

Тадбир жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” нинг 1-4 павилонларида бўлиб ўтади. Саноатчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган ярмаркада Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, маҳаллий корхоналарнинг имкониятлари ва истиқболли лойиҳалари намойиш этилади.

 

Кўргазмада бугунги кунда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари ва хиллари, импорт ўрнини босиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилади. Шунингдек, корхоналарнинг талаб ва эҳтиёжлари муҳокама қилинади. Шундай қилиб, саноатнинг қайси йўналишларини бошқалардан кўра кўпроқ ишлаб чиқиш кераклигини ва қайси маҳсулотлар талабга эга эканлигини аниқлаш мумкин бўлади.

Ярмаркада мавжуд маҳсулотлар бўйича тарқатма материаллар, шунингдек, республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш салоҳияти тўғрисидаги каталоглар тақдим этилади.

Ўхшаш анонслар

2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар, лойиха ва тадқиқот институтлари, чакана савдо, асбоб-ускуналар ва технологияларни етказиб берувчи ташкил…

Танловнинг асосий вазифаси оммавий ахборот воситалари эътиборини аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мавзусига қаратиш ва 2019 йилнинг

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech