21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,5 °C

Анонслар
13 Фев  2020 527

ОАВ вакиллари учун “Энг яхши молиявий таълим мавзусида танлов”

Танловнинг асосий вазифаси оммавий ахборот воситалари эътиборини аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мавзусига қаратиш ва 2019 йилнинг

1 августидан 2020 йилнинг 10 мартигача бўлган даврда чоп этилган ушбу мавзуга оид тегишли журналистик ишларни аниқлашдан иборат.

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ

·        Энг яхши теледастур

·        Энг яхши радио лойиҳа

·        Босма ва интернет ОАВларидаги энг яхши мақола

ТАНЛОВ МАВЗУЛАРИ

·        Фирибгарлик (молиявий фирибгарлик)

·        Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

·        Шахсий молия, молиявий режалаштириш

·        Молия ҳақида оддий тилда

·        Киберхавфсизлик.

ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТИ

· Танлов иштирокчилари миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари бўлиши мумкин.

· Танлов учун тақдим этилган материаллар 2019 йилнинг 1 августидан 2020 йилнинг 10 марти оралиғида босма оммавий ахборот воситаларида, ахборот агентликларининг маълумотлар тасмасида, ОАВларининг интернет сайтларида теле- ёки радио эшиттиришларда жойлаштирилган бўлиши лозим.

· Танловга фақат муаллифларнинг оригинал нашрлари, теле ва радио ҳикоялари тақдим этилиши мумкин.

· Ўзбек/рус тилидаги нашрлар қабул қилинади.

· Молия бозорида давлат органлари ва тижорат банклари томонидан ўтказилган воқеа ва тадбирлар тўғрисидаги репортажлар ёки ахборот материаллари қабул қилинмайди.

Танлов эълон қилинган кундан бошлаб ишларингизни нашр/чоп қилаётганингизда #GlobalMoneyWeek2020 ва #UzbekistanGMW2020 хештегларини кўрсатинг.

Қимматбаҳо совғалар:

1 ўрин – ноутбук Macbook Pro

2-3 ўринлар – Марказий банкдан эсдалик совғалари.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2020 йил 16 мартгача қуйидаги е-mail манзили орқали қабул қилинади: communication@cbu.uz ва konkurs.cbu@gmail.com (хат мавзусида «Global Money Week Танлови» деб кўрсатилиши лозим).

Танлов ғолиблар 2020 йилнинг 23 март куни ўтказиладиган "Бутунжаҳон пул ҳафталиги" очилиш маросими доирасида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 71 212-60-71, +998 97 320-01-05

Ўхшаш анонслар

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар, лойиха ва тадқиқот институтлари, чакана савдо, асбоб-ускуналар ва технологияларни етказиб берувчи ташкил…

2020 йилнинг 5-6 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар танловини эълон қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech